Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтаси

Вазни 430 g
Бўйи 28 см
Катталиги Каба

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Бола ёруғлик ва қоронғуликни ажрата олади.

Она организмидаги ўзгаришлар

Оёқларда шиш пайдо бўлиши мумкин.

Умумий маълумот

Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида кичкинтой организми тобора такомиллашиб боради. Бола онаси билан жуда яқин боғланган, жумладан эмоционал жиҳатдан ҳам. Сизнинг барча ҳис-туйғуларингиз болага ўтади.

Бу даврда сизга узоқ вақт тик туриш, ўтириш ёки бир хил юмуш билан шуғулланиш қийин туюлиши мумкин. Ҳомиладорликнинг кейинги кечиши ва боланинг ўзини қандай ҳис қилиши бўлғуси онанинг ўзини қандай парвариш қилиши ва организмига қанчалик эҳтиёткорона муносабатда бўлишига боғлиқ.

22-ҳафтада нима содир бўлади

Интизом — идеал бўлғуси онанинг энг муҳим сифатларидан бири. Ухлаганда иложи борича чап ёнбошда ётинг, ўтирганда эса стул ёки диван суянчиғига суянган ҳолда ўтиринг, оёқни оёқ устига қўйиб ўтирманг. Унутманг: ҳозир ҳар бир ҳаракатингиз икки инсон — сиз ва болангиз фаровонлиги учун хизмат қилади.

Вақтни беҳуда ўтказманг. Ҳозир осон бўлган ишлар учинчи триместрда анча қийин бўлиб қолади. Кўпроқ сайр қилинг, музей ва кўргазмаларга боринг, табиат қўйнига чиқинг. Ҳозир имконият бор экан, албатта ундан фойдаланиб қолинг. Чунки вазн ортиб боради, қорин ўсади ва бел ҳамда оёқларга тушадиган юк оғирлашади.

Кўпгина аёллар учун бу даврда бандаж тақиш вақти келади. У белга тушадиган юкни енгиллаштиради. Бандаж танлашдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашинг. Зарур бўлса, ҳомиладорлар учун мўлжалланган гимнастикага қатнашинг — бу соғлиқни сақлашга ва ортиқча вазн йиғилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Ҳомиланинг 22-ҳафтадаги аҳволи

Болангиз кунига 200 мартагача ҳаракат қилиши мумкин, албатта сиз уларнинг барчасини сезмайсиз. Агар ҳаракатлар жуда кучайиб кетса, бу кислород етишмаслигини кўрсатиши мумкин. Балки сиз кам сайр қилаётгандирсиз. Бундай ҳолатда албатта шифокорга хабар беринг.

22-ҳафта — бола учун фаол тактил билиш давридир. У ўз юзини силайди, қўллари билан ушлайди, бачадон деворини дўппиллатиши мумкин. Болалар бармоқчаларини сўришни жуда яхши кўрадилар. Ҳомиладорликнинг 22-ҳафтасида ҳаракатлар аниқ ва равшан сезилади. Бола ухлаяптими ёки уйғоқми — осон аниқлаш мумкин. У ёруғлик ва қоронғуликни фарқлайди, она кайфиятини ҳис қилади ва мусиқага яхши муносабат билдирaди. Боланинг тurtinishларига албатта қулоқ солинг — у сизга нотўғри ўтирганингизни ёки жуда баланд гапираётганингизни “билдириши” мумкин.

Эмоционал жиҳат: ноқулайликларни енгамиз

Кўпгина оналар бу даврда қадам ташлаши ўзгарганини, ҳаракатлари секинлашганини сезадилар. Кимдир буни хотиржам қабул қилади, кимдир эса ўзини ноқулай ҳис қилади. Бу пайтда яқинлар қўллаб-қувватлаши жуда муҳим. Аммо барча масъулиятни уларга юкламасдан, ўзингиз ҳам ўзгаришларни муносиб қабул қилишга ҳаракат қилинг.

Ўзингизни янги кийимлар билан қувонтиринг, турли соч турмакларини синаб кўринг, кўпроқ дам олинг. Балки бу ҳаётингиздаги энг гўзал ва унутилмас даврлардан биридир.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш