Ўпка ривожланмоқда, нафас олиш ҳаракатларини машқ қилмоқда.
Брахтон Ҳиcкс (сохта тўлғоқлар) сезилиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 23-ҳафтаси
Ҳомиладорликнинг 23-ҳафтаси — иккинчи триместрнинг жуда ёқимли даври давом этмоқда. Кўпгина аёллар сочлари аввалгидан ҳам қуюқлашганини, териси эса ёрқинлашганини пайқашади. Бунинг учун гормонларга “рахмат” дейиш мумкин — улар ўзини фақат токсикоз орқали намоён этмайди.
Еяётган овқатингизга эътиборли бўлинг. Қабзият ва жиғилдон қайнашини келтириб чиқарадиган таомлар ҳозир сиз учун тавсия этилмайди. Оёқларда оғирлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Ортиқча чарчашга йўл қўйманг ва қулай пойабзалда юринг.
23-ҳафтада нима юз беради
Кўпчилик аёллар бу пайтда ўзларини яхши ҳис қиладилар. Шунга қарамай, айрим ноқулайликлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда думғаза ва тос-қов суяклари атрофида оғриқлар сезилиши мумкин. Агар улар кучли бўлмаса, хавотирга ўрин йўқ. Аммо оғриқлар сизга жиддий безовталик келтирса, албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Оёқлардаги оғирлик пайларнинг чўзилиши билан боғлиқ. Ортопедик патакли пойабзал танланг, оёқларга дам бериб туринг, узоқ юрманг ва кўп вақт тик турманг.
Айрим аёллар учун ҳомиладорликнинг 23-ҳафтаси варикознинг бошланиш даври бўлиши мумкин. Бунга қон томир деворларининг бўшашиши сабаб бўлади. Варикозни ўз вақтида аниқлаб, унинг эҳтимолий асоратларини имкони борича камайтириш муҳим.
23-ҳафтада ҳомиланинг аҳволи
Бу муддатда кўпгина оналар боланинг нафақат гимирлашини, балки унинг қўли ёки товонини ҳам аниқ ҳис қила бошлайдилар. Айрим ҳолларда 23-ҳафтадаги ҳаракатлар шунчалик кучли бўладики, у онага айрим ноқулайликлар келтириб чиқаради. Боланинг вазни тахминан 450 граммга, бўйи эса 20 см га етади.
Ҳомиланинг ривожланиши бир маромда давом этади: у ўсади, оғирлашади, ҳис қилиш органлари такомиллашади. Илмий тадқиқотларга кўра, 23 ҳафталик ҳомила ҳатто туш ҳам кўриши мумкин. Боланинг ҳаракатлари янада аниқлашади, у атроф-муҳитга қизиқиш билдира бошлайди — киндикни тортади, ўзини пайпаслаб кўради.
Болажон ҳали жуда ориқ, кўриниши қари одамни эслатиши мумкин. Кўзлари очилган, ёруғлик ва қоронғуликни фарқлай олади. Кескин товушлардан чўчийди, лекин она овози ва аллалар унга жуда ёқади.
«Янги» тана: кўникиб, қувонамиз
Аёл ўз танасидаги ўзгаришларни сезади. Айримлар бундан хурсанд бўлади, бошқалар эса янги қиёфасига кўника олмаслиги мумкин. Кимдир учун эса айнан қориннинг катталашиши алоҳида аҳамият касб этади.
Биринчи гуруҳдаги аёлларда ўзларига ишонч баланд бўлади, улардан нафосат уфуриб туради. Иккинчи гуруҳдагилар эса қадам ташлашлари ўзгарганидан уялишлари мумкин. Бундай ҳолатда психолог маслаҳати жуда фойдали бўлади.
Ўзингизни боласини ҳимоя қилишга тайёр онадек тутинг: асоссиз хавотирлар, салбий ўйлар ва асабийликка йўл қўйманг.
Фойдали овқатни танланг
Қабзият, жиғилдон қайнаши, бавосил — бу даврда учраши мумкин. Бундай ҳолатларни келтириб чиқарадиган таомлардан воз кечиш керак. Қовурилган, аччиқ, дудланган таомлар ва ширинликларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг.
Ортиқча вазн йиғиш фойда келтирмайди. 23-ҳафтада 6,5 кг гача вазн ортиши меъёр ҳисобланади. Ортиқча оғирлик баъзи касалликларга сабаб бўлиши ва ҳомиладорликни қийинлаштириши мумкин.
Босоқли ўсимликлар, кепакли нон, мол гўшти ва қайнатилган балиқни рационингиздан чиқармаслик керак. Ширин ичимликлар ва фастфуддан воз кечинг.
23-ҳафтада УЗИ
Бу даврда одатда умумий қон таҳлили ва умумий сийдик таҳлили ўтказилади. Агар иккинчи УЗИдан ўтмаган бўлсангиз, ушбу ҳафтада уни албатта ўтасиз.
УЗИда йўлдош, ҳомила атрофидаги сувлар ҳолати ва ривожланиш нуқсонлари бор-йўқлиги баҳоланади.
23-ҳафтадаги сезгилар
Бу даврда терининг ультрабинафша нурларга сезувчанлиги ошади, шунинг учун қуёшда юриш пигментацияга олиб келиши мумкин. Эмчаклар қорайиши, қориндаги қора чизиқнинг тўқлашиши меъёрий ҳолатдир.
Соч ва тирноқлар тез ўсади — гормонлар сизга чиройли соч ва мустаҳкам тирноқларни ҳадя этган. Фақат қулай кийим ва пойабзал кийинг, ҳолатингизни янада гўзал нарсалар билан безанг.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.
Кириш