Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтаси

Вазни 1000 g
Бўйи 37 см
Катталиги Катта бақлажон

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Киприклар узунлашади. Кўриш қобилияти яхшиланади.

Она организмидаги ўзгаришлар

Учинчи триместр бошланди. Шифокор кўригига тез-тез бориш керак бўлади.

Умумий маълумот

Ҳозир сиз ҳомиладорликнинг еттинчи ойи ўртасида турибсиз. 28-ҳафта — бу энди учинчи триместр дегани. Туғруққа унчалик кўп вақт қолмади, лекин унга тайёргарлик ҳам кўриш керак. Баъзида сезиладиган лоҳаслик дам олиш кераклигини эслатиб турса-да, кўпчилик аёллар бу муддатда ишлашда давом этишади. Дарҳақиқат, декрет таътилига ҳам оз қолди.

Сиз ҳали ҳам одатдаги кун тартиби билан яшаяпсиз, лекин бу ўзгалар кўмагига муҳтож эмаслигингизни билдирмайди. Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бирор хавфли юмуш билан шуғулланманг: оғир юк кўтарманг, парда илманг ва кийимларни дорга османг, чарчатадиган ишларни қилманг.

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтаси — қимирлашлар

Кичкинтойнинг қимирлашлари анча кучайган — ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ҳомила етарлича фаоллашган бўлади. Оналар қорин териси қоплами устидanoq болажонларининг ўзгариб турган ҳаракатларини аниқ-тиник ҳис этишлари, ҳатто кўришлари ҳам мумкин. Баъзида қорин ўнг томонга силжийди, кейин эса аксинча, чап томонга оғади. Агар сиз ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бўлсангиз, боланинг қимирлашларидан қутула олмайсиз! Бу ҳолат ҳомиладорликнинг ўттиз иккинчи ҳафтасига қадар давом этади. Шундан сўнг болага бачадон торлик қилади, унинг фаоллигини бунчалик аниқ сезмайдиган бўласиз.

Демак, 28–29-ҳафталардаги ҳомиладорлик: бу даврга келиб сиз 9 кг атрофида вазн тўплагансиз. Ўзингизни бир оз бесўнақай ҳис этсангиз-да, ушбу қўшимча вазн сизга ҳали ҳам анча ҳаракатчан бўлиш имконини беради. Кўпгина лоҳасликларга кўникиб бўлгансиз, зеро, уларнинг ҳаммаси ҳам сизга безовта қилмаслиги мумкин. Кимнидир иккинчи триместрнинг ўртасидан бошлаб жиғилдон қайнаши қийнайди, кимдир эса жиғилдон қайнаши ҳам, кўнгил айниши ҳам, орқадаги оғриқлар ҳам четлаб ўтади.

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтаси — ҳомиланинг вазни

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидаги муддатда: ҳомиланинг вазни бир килограммдан ошади, кичкинтой танасининг катталиги 34 см гача етиши мумкин. У энди анча катта бўлиб қолган, жуда ўзгарган — кўз қисиш ва ширин ҳамда нордон таъмни ҳис қилишни ўрганган.

Лекин ҳозирча болада бирор-бир таъмни афзал билиш кўникмаси мавжуд эмас. Кўпинча у онасини ёқлайди. Шунинг учун агар она ўткир қайла ва зираворлар мухлиси бўлса — болакай беихтиёр уларга кўникиб боради.

Ҳозир болага соғлом таъмларни сингдириш мумкин!

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Ҳомиланинг вазни 1300 граммга етиши мумкин, у анча қувватга тўлган ва кучли бўлиб қолган. Сиз буни баъзида унинг оғриқли турткиларидан ҳам ҳис этаётган бўлишингиз мумкин. Қизиғи, кичкинтой кундузи камроқ қимирлаб, тунда эса «жазава отига миниши» мумкин. Бунинг боиси оддий: онанинг ҳаракатлари болани кундази тинчлантиради, тебратади. Шунинг учун у айнан кундази ухлашни ўзича маъқул кўради.

Кўп болалар бу вақтга келиб бошини пастга қаратган тўғри ҳолатга келиб олишади. Лекин сизинг болангиз ҳали ҳолатини ўзгартирмаган бўлса, ҳали хавотирга тушманг, у ҳали ағдарилиб олишга улгуради.

Ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида туғилган болалар яшашга қобил бўлишади. Гарчи бунинг эҳтимоли унчалик катта бўлмаса-да, лекин бугунги тиббиёт бундай жимитларни парваришлашга тобора дадил киришмоқда.

Қўрқувсиз ва хавотирсиз

Кўпинча бу вақтда аёллар барвақт туғиб қўйишдан ва асоратлардан қўчиб қолишади. Йўлнинг катта қисми босиб ўтилган, бўлғуси она ҳаммаси яхшилик билан тугашига руҳий жиҳатдан ўзини ишонтирган бўлади. Қолаверса, декрет таътилига оз қолганлиги ҳам кишининг кўнглини кўтаради.

Психолог қабулiga ёзилиб қўйиш ортиқчалик қилмайди. У қўрқув ва хавотирларни енгиб ўтишга ёрдам беради, эҳтимол, шунчаки ўзингиздаги ҳолатнинг ажойиб қирраларини кўришингизни таклиф қилади.

Соғлом овқатланишга аҳд қилдингизми? Мақсадингиздан оғишманг

Агар шифокор сизда шишлар пайдо бўлганини кўрса, суюқлик ичиш тартибингизни ўзгартиришни маслаҳат беради. Уни қандай ўзгартириш кераклигини якка тартибдаги тавсиялар асосида ҳал қиласиз. Мазкур муддатда ҳам туз истеъмол қилиш жуда кам миқдорга келтириб қўйилади. Маринадлар, консервалар, аччиқ салатларни емасликка ҳаракат қилинг. Агар соғлом овқатланишга ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталаридanoq аҳд қилган бўлсангиз, ҳеч қандай тақиқ ва чекловлар сизга қўрқинчли туюлмайди.

Димланган сабзавотлар, янги узилган мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари, мол гўшти, донли ўсимликлар, морс ва ичимлик суви — ҳозир сизга керак бўлган таомноманинг оддий компонентлари шу бўлади.

Резус-конфликт текшируви

Агар қонингиз резуси манфий бўлса, эҳтимол, сизга антитаналар учун таҳлил топширишни тайинлашади. Бу она ва боланинг резус-конфликти ривожланмаётганини ташхислаш учун керак.

Энди одатий бўлиб қолган сийдик ва қон таҳлилларини шу ҳафтада кўрик арафасида тайинлашади. УЗИни фақат алоҳида кўрсатмалар бўйича ўтказишади.

Вазн ҳамма нарсани ўзгартиради

Вазнингиз ўзгардими, табиийки, қоматингиз, қадам ташлашингиз ҳам ўзгаради. Ўз ўлчамингиздаги чиройли кийимларни кийиб юринг, сиз ва болангизга ортиқча ноқулайлик туғдирадиган тор кийимларни кийишга уринманг.

Қорин терисида ортиқча муаммолар юзага келмаслиги учун тилим-тилим атрофик чандиқларга қарши ёғларни суртиб туришни унутманг. Ҳозир танангизга алоҳида меҳр билан қилинадиган парвариш жуда керак.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш