Скелет суяклари қаттиқлаша бошлайди. Ёғ тўпланиши бошланади.
Мувозанатни сақлаш бироз қийинлашиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 17-ҳафтасидан бошлаб ҳомиладорликнинг бешинчи ойи бошланади. Бу — аксарият ҳолларда нохуш сезгилар билан қийнамайдиган, анча қулай даврдир. Шунга қарамай, айрим ўзгаришларни барибир сезишингиз мумкин: масалан, милклар қонаши, кучли терлаш ёки қиндан ажралмаларнинг кўпайиши.
Кўпроқ дам олинг, ўз вақтида ухланг ва ўзингизни ортиқча юмушлар билан чарчатманг — шунда ҳомиладорликнинг бешинчи ойи сиз учун жуда ёқимли бошланади.
Ҳомиладорликнинг 17-ҳафтасида нима рўй беради
Бу даврда бачадон ён томонларга эмас, балки юқорига қараб ўсади. Шунинг учун айрим ҳолларда енгил оғриқли сезгилар пайдо бўлиши мумкин. Афсуски, бу ҳолатга ёқимсиз бўлган жиғилдон қайнaши, ҳирсиллаш ва тез-тез сийиш ҳамроҳ бўлиши мумкин. Лекин бу аломатларнинг барчаси албатта сизда учрайди, дегани эмас.
17-ҳафтада тил оқаpиши, яъни кандидоз кучайиши мумкин. Шифокор бу ҳолатга қарши даволаш чораларини белгилаб беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ширинликлардан воз кечишга тўғри келади.
Айрим аёллар юрак уриши тезлашганини ҳис қилишади. Бу йўлдош орқали болага кўпроқ озуқа моддалар етказиб берилаётгани билан боғлиқ. Юрак фаолиятининг жадаллашиши милклар қонашига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун стоматолог оғиз бўшлиғини чайиш учун хавфсиз воситаларни тавсия қилиши мумкин. Терлаш ҳам кучаяди, лекин бундан қўрқиш керак эмас. Тез-тез душ қабул қилинг, ўткир ҳидли бўлмаган дезодорантлардан фойдаланинг.
Ҳомиланинг 17-ҳафтасидаги аҳволи
Бу ҳафтада боланинг ўз иммун тизими ишга тушади. Кичкинтой иммуноглобулин ва интерферон ишлаб чиқара бошлайди, яъни она касал бўлган тақдирда ҳам болада маълум даражада ҳимоя бўлади.
17-ҳафтада ҳомиланинг вазни тахминан 200 грамм, узунлиги эса 10–14 см атрофида бўлади. Болажон анча фаол, баъзан қаттиқ товушлардан чўчиб кетиши ҳам мумкин.
Бу пайтда тери остида ёғ тўплана бошлайди — кейинчалик у тананинг иссиқлик алмашинувини таъминлайди. Юрак деярли тўлиқ шаклланган ва ўз вазифасини яхши бажараётган бўлади. Қиз болаларда айнан шу даврда бачадон шаклланиши бошланади.
17-ҳафтада боланинг доимий тишларига асос солинади. Буйрак усти безлари гормонларни фаол ишлаб чиқара бошлайди, гипофиз ҳам фаол ишлайди. Кичкинтой барча товушларни эшитади ва онанинг ҳис-туйғуларини ҳис қилади.
Агар ҳомиладорлик меъёрда кечаётган бўлса, одатда 17-ҳафтада УЗИ тайинланмайди.
Енгил чарчоқ ва илк мулоқот
Агар сиз ухлашда қийналсангиз ёки жиғилдон қайнaши безовта қилса ҳам, тушкунликка тушмасликка ҳаракат қилинг. Болажон онанинг кайфиятини ҳис қилади. Унинг ғимирлаши айнан шу билан боғлиқ бўлиши мумкин. Болангиз билан гаплашинг — у сиз билан мулоқот қилишни жуда истайди.
Кўпроқ дам олинг, яқинларингиздан уй ишларида ёрдам сўрашдан уялманг.
Анъанавий таомнома
Жиғилдон қайнaши, қабзият, қорин дам бўлиши бу даврда учраши мумкин. Бунда тўғри овқатланиш жуда муҳим. Кам-кам, лекин тез-тез овқатланинг. Рационингизда қуйидагилар бўлиши шарт: кепакли нон, донли маҳсулотлар, сабзавот ва мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари.
Ажралмалар
Қиндан ноодатий ажралмалар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Сариқ, яшил, йирингли ёки ёмон ҳидли ажралмалар инфекция белгиси бўлиши мумкин. Оқ, сутранг, енгил ачимтир ҳидли ажралмалар эса меъёр ҳисобланади.
17-ҳафтадаги сезгилар
Юзда ўзгаришлар кўзга ташланиши мумкин: бурн бироз шишади, лаблар катталашади, ёноқлар қизаради. Қорин анча ўсади ва уни яшириш қийинлашади. Фақат қулай кийим кийиш тавсия этилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.
Кириш