Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтаси

Вазни 360 g
Бўйи 27 см
Катталиги Сабзи

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Қошлар ва киприклар тўлиқ шаклланган.

Она организмидаги ўзгаришлар

Иштаҳа очилиши мумкин, тўғри овқатланишга эътибор беринг.

Умумий маълумот

Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг бешинчи ойи амалда охирига етиб қолди. Туғишга тўрт ой қолди, ушбу ғоятда муҳим воқеага тайёргарлик ҳам кўриш лозим, балки махсус курсларга ёзилиб қўйиш ҳам керак бўлар.

Ҳомиладорликнинг 21-ҳафтасига келиб кўп аёллар 4 кг атрофида вазн йиғқан бўладилар, бундан кейин эса вазн тўплаш янада тезлашади. Бўлғуси она фусункор кўринишга эга: тери, сочлар ва тирноқлар ўз ҳолати билан кўзни қувонтиради. Асосан бу муддатда ўзини ҳис қилиш ҳам одатда яхши бўлади.

21-ҳафтада нима содир бўлади

Ҳомиладорлик, таъбир жоиз бўлса, авж палласига чиққан. Бел ва тосга юқори даражадаги юк тушганда пайдо бўладиган чарчоқ ҳозирча йўқ, ҳансироқ ва уйқусизлик ҳам безовта қилмайди. Бироқ шу қадар қулай даврда ҳам аёл айрим ноқулайликларни ҳис қилиши мумкин. Лекин бу ҳолат кўпроқ жисмоний муаммолар билан эмас, балки ортиқча таъсирчанлик билан боғлиқ бўлади.

Ушбу муддатда белда оғриқ пайдо бўлиши мумкин. Аммо агар бир ҳолатда узоқ ўтириб қолмасангиз, ноқулай ҳолатда юрмасангиз, оғриқ ўтиб кетади. Ўзингизни бўш қўйишни ва танангизга қулоқ солишни ўрганинг. Бу уйқу масаласига ҳам тааллуқли. Энг тўғри ва қулай уйқу ҳолати — ўнг ёнбошда ухлаш. Бутун тунда безовта бўлиш шарт эмас, сиз фақат ҳавоси тоза, қоронғи хонада шу ҳолатда чуқур ухлашга ўзингизни тайёрланг.

Бачадон киндикдан бор-йўғи 1 см юқорида жойлашган бўлиб, ички аъзоларни сиқиб туради. Бироқ бу жиддий муаммоларга сабаб бўлмаслиги керак. Кичкинтой гимир-гимир қилиб итаради, ҳатто ташқи томондан ҳам унинг қориннинг қайси қисмида ҳаракат қилаётганини билиш мумкин.

Ҳомиланинг 21-ҳафтадаги аҳволи

21-ҳафтага келиб ҳомиланинг бўйи туғилгандаги бўйининг ярмига етади. Аммо оғирлиги ҳали анча кам — бор-йўғи 360 грамм.

Бу ҳафтада боланинг ҳазм қилиш тизими фаол ривожланади. У ҳали ҳам амниотик суюқликни ютади, бу орқали нафақат ўпка, балки қизилўнгач ҳам машқ қилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ бўлғуси она болажонининг овқатга бўлган мойиллигини тўғри шакллантириши мумкин.

Боланинг эндокрин безлари ишга тушган, 21-ҳафтада талоқ ҳам фаол қатнашади. Кечалари бола жуда фаол бўлиши мумкин, уни тинчлантириш учун қорнингизни енгилгина силаб, алла айтсангиз бўлади. Болалар она овози ва кайфиятига жуда сезгир бўладилар.

Она меҳрини кўпроқ улашинг

Аёл бора-бора ўзини она сифатида ҳис эта бошлайди, чунки у болажонини аниқ ҳис қилади. Тарбиявий жараён айнан шу пайтда бошланишини унутманг: “қорин ичида яшовчи” билан ҳозирданоқ гаплашиш мумкин ва ҳатто зарур. Болажонга жуда мулойим, самимий ва меҳр билан мурожаат қилинг — у ҳаммасини ҳис қилади.

Айрим ҳолларда бўлғуси онани жинсий ҳаёт билан боғлиқ масалалар ўйлантириб қўйиши мумкин. Янги ташқи кўринишга мослашиш учун вақт керак бўлади. Тушкунликка тушманг ва яқинликдан воз кечманг (албатта, агар қорин оғримаса ва шифокор рухсат берган бўлса). Бу нозик даврни сабр ва эътибор билан енгиб ўтинг.

Овқатланмоқчимисиз? Жадвал тузинг

Иштахани назорат қилиш тобора қийинлашади. Лекин ҳозир нафсга эрк берманг: ортиқча битта қовурма ёки газланган ичимлик тез вазн йиғишга сабаб бўлиши мумкин.

Агар ўзингизни аниқ тартибга ўргатсангиз, туғруққа қадар ҳам яхши ҳолатда юришингиз мумкин. Бунинг учун овқатланиш жадвалига амал қилиш кифоя: тўйимли нонушта, енгил иккинчи нонушта, ўртача тушлик, фойдали пешиндан кейинги овқат ва енгил кечки овқат.

Таҳлиллардан танаффус

21-ҳафтада одатда махсус таҳлиллар, текширувлар ёки УЗИ тайинланмайди. Иккинчи режали УЗИ аллақачон ўтган бўлади, қон ва сийдик таҳлиллари эса одатда УЗИ олдидан топширилади.

Агар бўлғуси онани бирор нарса безовта қилса, шифокор якка тартибда текширув тайинлайди.

21-ҳафтадаги сезгилар

Бу даврда ҳомиладор аёл ҳақиқий гуллаб-яшнайди. Вазн ҳали оғирлашмаган, аммо қомат нафислашган бўлади. Кўкраклар кўтарилган, тўлишган, қорин эса ҳозирча кичик. Тери ва сочлар одатда соғлом кўринишда бўлади.

Айрим ҳолларда пигмент доғлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу ҳаммада ҳам учрамайди, шунинг учун олдиндан хавотирланиш шарт эмас. Кўпинча улар атрофдагиларга сезилмайди ҳам. Бу пайтда бўлғуси она янада чиройли кўринишни истайди ва майда камчиликларни осонгина яшира олади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш