Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтаси

Вазни 875 g
Бўйи 36 см
Катталиги Гулкарам

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Мия фаолияти жадаллашади. Уйқу ва уйғоқлик даврлари алмашинади.

Она организмидаги ўзгаришлар

Учинчи триместр яқинлашмоқда.

Умумий маълумот

Сиз ҳомиладорликнинг учинчи триместрига ўтмоқдасиз, вужудингиздаги янги ҳаётнинг еттинчи ойи бошланди. Эркин ҳаракатланиш ва ўйнаб-куллаш тобора қийинлашиб боради: ҳар ҳолда мазкур ҳафталарда юкингиз оғир-да. Нафас олиш, ўтириш, ухлаш ва ҳаракатланиш қийинлашади. Лекин агар сиз ҳомиладорлар учун мўлжалланган махсус фитнес билан шуғулланган бўлсангиз, ўз танангизни назорат қилиш анча осон кечади.

Ҳомиладорликка 27–28 ҳафта бўлганда кичкинтой анча фаоллашади: она қорнига қараб туриб боласининг г‘имир-г‘имирини ва кафт ҳамда товонлари билан билдириладиган ўзига хос «салом»ларини кузатиши мумкин. Бу ҳафта таомларингизга ҳушёр бўлинг, аллергенли озиқларни истеъмол қилмаган маъқул.

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтаси: ҳомиланинг ҳолати

Бу вақтга келиб сиз 9 кг атрофида вазн тўплагансиз. Бу меъёрдаги оғирликдир, ҳомиладорликнинг охиригача яна 3–5 кг йиғишингиз мумкин. Аниқроғи, шунча вазн йиғишга ҳаққингиз бор, аммо ундан ортиғи — нафақат ортиқча килограммлар, балки она ва бола учун қўшимча муаммодир.

Ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида бачадонингиз деярли қовурғаларингизгача кўтарилган, у ўпка ва ичакларни босиб туради. Бу ҳолатлар қабзият ва кўнгил айнишини келтириб чиқаради-ю, лекин иштаҳага таъсир қилмайди. Афсуски, бу ҳол туғруқ кунларига қадар ўзгармаслиги мумкин. Бунда ягона йўл — тўғри овқатланиш ва кам-камдан ейишдир.

Мазкур давр боланинг жойлашуви нуқтаи назаридан ҳам муҳим ҳисобланади. Агар шифокор ҳомиладорликнинг 27-ҳафтасида бола боши билан пастга қараб ётибди деса, хавотирланиш керак эмас: ҳомиланинг ҳолати ҳозир яна бир неча марта ўзгариши мумкин. Агар бола нотўғри жойлашиб олган бўлса, унинг ҳолатига таъсир кўрсатиш учун ҳали вақт бор. Эҳтимол, шифокор маслаҳатига кўра махсус гимнастика билан шуғулланишингизга тўғри келар.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш