Бош мия ўлчами катталашади. Тана ҳароратини бошқара олади.
Оёқ томирларининг варикоз кенгайиши кузатилиши мумкин.
Декрет таътилига чиқишдан олдинги охирги ҳафта — ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси етиб келди. Баъзи бахтли аёллар аллақачон декретга чиқиб бўлишган ва ниҳоят бутун диққат-эътиборларини тўлиқ ҳомиладорликнинг якуний босқичига қаратмоқдалар. Энди сиз ҳар бир янги белгини сабрсизлик билан кутиб, кичкинтой билан учрашувга тайёрланасиз.
Шифокорга тез-тез қатнашингизга тўғри келади, ёш оналар мактабига ҳам бориш вақти яқинлашмоқда. Ўзингизнинг янги ҳолатингизга кўника боринг: танангиз учун қулай ҳолатларни қидиринг, кун тартибини ҳолатингизга мослаштиринг, яқинларингиз ёрдамини қабул қилинг.
Аёл. Кун тартиби ва вазн назорати
Агар сиз ҳомиладорликнинг 29–30-ҳафталарида бўлсангиз, бу муддатда энг муҳим нарса — вазнни назорат қилиш ҳисобланади. Шифокорингизга қулоқ солинг, интизомли бемор бўлинг. Ортиқча вазн сизга ҳам, болага ҳам керак эмас. Кичкинтойингиз қандай оғирликда бўлиши кераклигини тақдир ихтиёрига қўйиб қўйинг. Унинг катталиги сизнинг тос суягингиз ҳажмига «мослашиб» олади. Табиий ўсиш қонуниятларини ўзгартирмоқчи бўлманг: ортиқча еманг, поливитаминларни узлуксиз қабул қилиб бўлмайди. Уларни қабул қилиш муддати ва миқдорини сизга шифокор айтади.
Жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, белдаги оғриқлар, уйқусизлик — буларнинг ҳаммаси ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида юз бериши мумкин. Лекин бу ноқулайликларнинг кучаймаслиги сизга боғлиқ. Кам-камдан есангиз жиғилдон қайнаши унчалик сезилмайди. Ноқулай ҳолатда ўтирманг, ўзингизга қулай бўлган пойабзалда юринг — шунда бел оғриқлари камаяди. Иложи борича муайян бир вақтда ва ҳавоси шамоллатилган хоналарда ухланг.
Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси — ҳомиланинг ривожланиши
Агар бола 29-ҳафтада туғилса, унинг яшаб қолиш имконияти юқори бўлади. Болага она қорнидаги шарт-шароитни яратадиган махсус ускуналар керак бўлади, аммо 90 фоиз имконият боланинг ўзида мавжуд — бу яшовчанликнинг юқори даражаси ҳисобланади.
Бу муддат бола ривожланишининг ёғ йиғилаётган, вазни ошиб бораётган фаол палласи ҳисобланади. Ҳозир кичкинтойнинг ёноқлари думбоқлашиб қолган. Ёғ аввал йиғиладиган ва кейин ҳам биринчи бўлиб сўрилиб кетадиган жой — ёноқлардир. Бу табиат қонунияти бўлиб, чақалоқнинг ҳаётининг биринчи йилида она кўкрагини эмизишни осонлаштиради.
Чақалоқ деярли янги туғилган боладек кўринишга эга бўлади. Ҳомиладорликнинг охирги ҳафталарида унинг асосий вазифаси — вазн йиғиш ва ўпкасини мустақил нафас олишга тайёрлашдир.
Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси — боланинг вазни
Бу боланинг юрак уришини эшитиш мумкин бўлган даврдир. Агар сиз ҳомиладорликнинг 29-ҳафтасида бўлсангиз, боланинг вазни 1200 граммдан кам бўлмаслиги керак. Кичкинтойнинг бўйи 35 см дан ошиши мумкин.
Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси — қимирлашлар
Боланинг ҳаракатлари янада аниқ сезилади. У ҳиқичоқ тутиши, кўзини очиб-юмши, қўрқиб селкиниши ёки қўлчалари ва оёқчалари билан ўйнаши мумкин. Ҳар бир ҳаракат онага аниқ сезилади. Бу оғриқли бўлмаса-да, айрим ноқулайликлар бўлиши мумкин.
Туғруқдан кейинги депрессиянинг олдини олиш вақти
Ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси — декрет таътили арафаси. Бу ҳаётингизда янги босқич бошланаётган даврдир. Болалар тарбияси ҳақидаги яхши китобларни ўқишнинг айни вақти. Кейин бунинг учун вақт кам бўлади.
Қайғули фильм ва кўрсатувларни томоша қилманг. Фақат ижобий ҳис-туйғулар, чақалоқлар дунёга келиши билан боғлиқ қувончли воқеаларни танланг.
Зираворлар ва аллергенларсиз
Қовурилган, аччиқ, дудланган, тузланган таомлардан воз кечамиз. Ширинликлар, хамирли овқатлар чекланади. Мевалар, сабзавотлар, творог, бўтқалар, балиқ ва ёғсиз гўшт истеъмол қилинади. Агар шишлар бўлса, суюқлик миқдори назорат қилинади. Аллерген маҳсулотлар ҳам чекланади.
Фақат умумий таҳлиллар
Одатда, умумий қон ва сийдик таҳлиллари топширилади. Баъзан флора учун суртма олинади. УЗИ фақат кўрсатма бўйича ўтказилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.
Кириш