Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтаси

Вазни 1300 g
Бўйи 39 см
Катталиги Катта карам

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Тери силлиқ ва пушти рангга киради.

Она организмидаги ўзгаришлар

Уйқуда қулай ҳолат топиш қийинлашиши мумкин.

Умумий маълумот

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтаси — бу кўп нарсани англатади. Биринчидан, она қорнидаги бола — муайян кўникма ва реакцияларга эга бўлган, амалда шаклланиб қолган одамча ҳисобланади. Иккинчидан, декретга чиқиш вақти келган. Учинчидан, туғруққа оз қолган.

Ҳозир у — сизинг жимитингиз қандай? УЗИда нафақат инсон боласининг аниқ чизиқларини кўриш мумкин, балки унинг қандай нафас олаётганини, она қорнидан ташқарида бўлганида ўзининг биринчи ҳаракатлари, нафас олиш-чиқаришни мустақил тарзда бажаришга қандай тайёргарлик кўраётганини ҳам кўриш мумкин.

30 ҳафталик ҳомиладорлик — ҳомиланинг ривожланиши

Ҳомиладорликнинг «балоғатга етган» даври бошланди. Болақай энди уйқусида муштчаларини сиқиши, елкасини қисиши, юзини буриштириши ва керишиши мумкин. У сизни тушунади, ўзига ёқадиган ёки ёқмайдиган нарсаларга муносабат билдиради. Масалан, қорнингизни силаганингизда ижобий муносабатини, сигарет чекилган хонада ёки ноқулай ҳолатда ўтирганингизда салбий муносабатини кўрсатади.

Агар меъёрда ўсиб бораётган бўлса, кичкинтойингизнинг кўзлари йирик очилган бўлади ва кўз косасида ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади, бола она тери ва қорин мушаклари орқали кириб келадиган ёруғликка сезгир бўлади (ёруғлик қанчалик кучли бўлса, бола ҳам шунчалик қаттиқ тепиши мумкин), унинг туклари ўсиб боради, уйқу ва бедорлик ритми ишга тушган, ўпкалари эса мустақил ишлашга ростдана тайёрланяпти. Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида кичкинтой миясининг массаси ортади, буришиқ ва бурмалари миқдори ҳамда чуқурлиги кўпаяди. Бош мия қобиғининг функциялари эса болақай туғилганидан кейингина тўлиқ ривожланади.

Кичкинтойнинг 30-ҳафтадаги оғирлиги

Ҳозир жимитнинг вазни 1,4–1,5 килограммни ташкил этади, бўйи эса 37–38 сантиметрга етиб қолган. Болақай анча катта бўлиб қолган, лекин онасининг қорнида у ҳали ҳам ўз жойлашувини ўзгартириб туради. Унинг эркин ҳаракат қилиши учун яна икки ҳафта бор. Шундан кейин бола муайян бир ҳолатни — боши билан пастга қараган (бош билан ётиш) ёки бошини осмонга қаратган (тос билан ётиш) ҳолатни эгаллайди.

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтаси — қимирлашлар

Ҳомиладорликнинг 30–31-ҳафталарида ўз ҳис-туйғуларингизга, қорин ичидаги ҳаракатларга, тортқилаш ва мушт билан зарб беришларга эътиборли бўлиш лозим. Кичкинтойнинг қанчалик фаоллиги, қанчалик меъёрда ривожланаётгани, ҳомиладорликнинг кейинги босқичларига ҳеч қандай хавф солмаётганини билиш учун қимирлашлар орасидаги вақтни кузатиш ва муайян ўлчовларни бажариш керак бўлади.

Соатлик ўлчов: боланинг фаол ҳаракатланиш даврида камида 6 та қимирлаш.
Олти соатлик ўлчов: камида 10 та қимирлаш.
Ўн икки соатлик ўлчов: камида 24 та қимирлаш.

«Росаям тук-сочли бола»

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида бола танасидаги момиқ туклардан халос бўла бошлайди. Баъзида уларнинг бир қисми, баъзида эса анча қисми барибир қолади. Шунда дунёга келадиган бола тукдор бўлиши мумкин.

Лекин ҳар бир боланинг ўсиши ва сертук бўлиши — алоҳида ҳолат. Айрим болалар соч билан, бошқалари эса кал бўлиб туғилиши ҳам мутлақо меъёр ҳисобланади.

Она ўзини қандай ҳис қилмоқда

Қориндаги бола анча ўсиб қолгани сабабли аёллар ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида талай ноқулай сезгиларни ҳис этишади. Ички аъзолар сиқилган, ҳаракатларингиз секинлашган, қадам ташлашингиз салмоқли бўлиб қолган — бир сўз билан айтганда, «ўрдак юриши» пайдо бўлган.

Тананинг оғирлик маркази ўзгарганига қарамай, қоматни тик тутишни унутмаслик керак. Моддалар алмашинуви шу қадар кучайганки, ҳатто салқин кунда ҳам қизиб кетгандек бўласиз. Тер чиқиши ортади.

Кўпинча охирги триместрда аёлларда камқонлик ривожланади, қорин соҳасида узун қизил чизиқли дог‘лар пайдо бўлади. Бачадон жуда юқорига кўтарилади (унинг жойлашуви: kindikdan 7,5–10,2 см ва қов симфизидан 29–30 см юқорида). Бундай ҳолат диафрагма ва юракка босим қилиб, ҳатто юракнинг бироз ёнбошга оғишини ҳам келтириб чиқаради. Шу сабабли нафас олиш қийинлашади, ҳансириш пайдо бўлади.

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасида камсувлик

Бу муддатда ўз ҳолатингизга жуда эътиборли бўлиш талаб этилади. Таҳлилларни ўз вақтида топширинг, УЗИдан ўтинг ва акушер-гинеколог тавсияларига қатъий риоя қилинг. Бу эҳтимолий муаммоларни олдини олиш учун жуда муҳим.

Айрим ҳолларда бу даврда камсувлик ташхиси қўйилиши мумкин. Одатда, ҳомила атрофидаги сувлар миқдори 500 мл дан кам бўлганда шундай ташхис қўйилади. Бу сувлар ҳосил бўлиши ёки сўрилишидаги бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, она организмидаги айрим муаммолардан дарак бериши ҳам эҳтимол. Бундай ташхис фақат тўлиқ текширувдан сўнггина қўйилади ва шифокор махсус даволаш чораларини белгилайди.

Дарҳол декретга!

Ҳомиладорликнинг 30-ҳафтаси — амалдаги қонунчиликка мувофиқ, барча ишловчи аёлларга бериладиган туғруққача таътилнинг бошланишидир. Бу таътилни дам олишга, уйқуга ва сайрларга бағишлаш мумкин ва керак.

Бизнинг аёллар кўпинча меъёрдан ошиб кетишади: кимдир туғруққа қадар барча ишларни қилиб улгурмоқчи бўлади, уйни тозалайди, жойлаштиради, кимдир эса аксинча, фақат ухлашни хоҳлайди.

Биринчи ҳолатда халқ мақолини эслаш керак: иш деган тугармиди, айниқса шундай қорин билан? Иккинчи ҳолатда эса оддий қоидага амал қилинг: дам олиш ва мутлақ ҳаракатсизлик — бошқа-бошқа тушунчалар. Меъёрида ҳаракатли бўлинг, туғруққа тайёрланинг ва унутманг — онанинг чарчоғи ёки ланжлиги болага ҳам таъсир қилади. Сиз бир-бирингизга соғлом, тетик ва фаол ҳолда кераксизлар.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш