Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси

Вазни 2800 g
Бўйи 48 см
Катталиги Катта қовун

Галерея

Week image
Week image
Week image

Бола ривожланиши

Бола тўлиқ муддатли ҳисобланади. Ўпка мустақил нафас олишга тайёр.

Она организмидаги ўзгаришлар

Туғруқ белгилари (шиллиқ тиқин кўчиши) пайдо бўлиши мумкин.

Умумий маълумот

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси – тўлиқ тайёргарликнинг яна бир ҳафтаси! Агар бу сизнинг биринчи ҳомиладорлигингиз бўлса, у ҳолда сиз қирқинчи ҳафтагача бориб, кейин режадагидек туғсангиз керак. Агар болаларингиз бўлса ёки қорнингизда эгизакларни олиб юрган бўлсангиз, унда 37-ҳафтадаёқ туғишингиз мумкин.

Лекин бу муддатидан олдин туғишга кирмайди. Ушбу даврдан бошлаб сизнинг ҳомиладорлигингиз тиббий меъёрларга кўра ҳомиланинг етилиб бўлган даври ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида ҳомиланинг вазни

Ҳомиладорликнинг 37–38-ҳафталарида болакай туғилишга тайёр бўлади. Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида туғиш – акушерлик амалиётида кам учрайдиган ҳолат эмас. Болакай ҳатто тезроқ туғилишга ҳаракат ҳам қилади – унинг организмидаги барча тизимлар ишга тушиб кетишга тайёр, ўпкаларнинг етилишини таъминловчи кортизон гормони ривожланмоқда, ичакда бир оз меконий (биринчи ахлат) тўпланган, кичкинтойнинг қорни ва бошчаси айлана бўйича деярли бир хил.

Болакайнинг бўйи бу даврда 48–50 см, ҳомиланинг вазни – 2,8–2,9 кг ни ташкил этади, бу биз кўзимиз билан кўриб ўрганиб қолган янги туғилган чақалоққа айнан ўхшайди.

Организм ривожланиш жараёнини давом эттирмоқда, барча нервлар муҳофаза қобиғи билан қопланмоқда, бу жараён бола туғилганидан кейин ҳам ҳаётнинг биринчи йили мобайнида давом этади. Қулоқ ва буриннинг тоғайлари қаттиқлашмоқда, бошда сочлар ўсган.

Бу муддатда сочлар 0,5–4 см гача ўсиб етади. Лануго (танадеги тукчалар) ғойиб бўлиши керак, сирсимон мой (vernix caseosa) кичкинтойнинг бутун танаси бўйлаб тарқалиши ёки фақат буришиқ жойларда қолиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси – сезгилар

37-ҳафтада яқинлашаётган туғруқнинг аломатлари пайдо бўлиши мумкин: шиллиқ тиқин (тарам-тарам йўлли сарғиш ажралмалар) чиқиши, қориннинг пастлашуви (болакай чиқиш томон йўл олган), бироз ахлатнинг суюлиши.

Бачадонингиз ҳажми максимал даражага етган: оғирлиги тахминан бир килограммни, ҳажми эса 4–5 литрни ташкил этади. Бачадоннинг юқори қисми ҳозир қов симфизидан 37 см ва kindикдан 16–17 см юқорида турибди. Қовуққа тушаётган босим ҳам ошиб бормоқда, оёқ ва чот оралиқларида санчилувчи оғриқ пайдо бўлиши мумкин, бел сингаётгандек туюлади, қорин кунига бир неча марта қаттиқлашиб қолади.

Тез орада ўз вазифасини ўтаб бўладиган йўлдош «қаримоқда». Кичкинтой яқинда туғилади ва унинг кетидан у ҳам она қорнидан тушиб келади. Акушер-доялар йўлдош чиққанини ва туғруқ муваффақиятли якунланганини қайд этадилар – она организмида ортиқча ҳеч нарса қолмади.

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси: ажралмалар

Туғишни кутиб юрган аёллар мазкур муддатда ўзларида сарғиш ёки ҳатто жигарранг ажралмалар (баъзан тарaм-тарам йўлли қон аралашмаси билан) чиқаётганини қайд этишлари мумкин. Ажралмалар таркиби чўзилувчан қоришмадан иборат бўлади. Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасига пушти-сарғиш рангли ажралмалар ва қорамтир рангли шиллиқлар чиқиши хосдир, буларнинг барчаси бачадон бўйинчасига кириш жойини тўсиб турган шиллиқ тиқин чиқишининг биринчи аломатлари ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтаси: қорин тошдек қотади

Агар сиз ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида тез-тез қорин тошдек қотаётганини ёки муттасил оғриқлар бўлаётганини қайд этсангиз, бuni шифокорга айтганингиз маъқул. Мазкур муддатда бачадон гипертонус ҳолатида бўлиши мумкин ва кутилган вақтдан илгарироқ туғруқ юз бериш эҳтимоли бор. Қориннинг пастга тушиши ҳам туғруқ яқинлашганидан дарак бериши мумкин. Ўзингизга нисбатан қулоқ тутинг – эътиборли бўлинг, ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида сезгилар тамоман бошқача бўлиши мумкин.

Доктор, сиз нима дейсиз?

Мазкур муддатда шифокор ҳомила атрофидаги сувлар бир оз оқаётган ёки оқмаётганини билиш учун қинни текшириб кўради, бачадон бўйинчаси қанчалик юмшоқ ва юпқа бўлганини аниқлайди. Унинг очилиш даражаси ҳам текширилади. У очилишни бошлаган ҳам бўлиши мумкин.

Туғиш жараёнида бачадон бўйинчаси шу қадар силлиқланадики, унинг деворчалари ингичкалашиб қолади, бу эса чақалоқнинг туғруқ каналларидан ўтишига имконият беради. Тажрибали акушерлар бачадоннинг очилиш даражасини «бармоқлар сони бўйича» аниқлайдилар. 4 бармоққа очилгани – 4 сантиметрга очилганликни билдиради. Лекин туғруқ бошланмагунга қадар бачадон бўйинчаси 1 бармоқдан кўп очилмайди.

Шифокор кўригининг яна бир муҳим жиҳати: доктор ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида ҳомила қай ҳолатда ётганини аниқлайди ва тосингизнинг кенглигига баҳо беради.

Ҳомиладорликнинг 37-ҳафтасида туғиш

Туғруқ вақтининг яқинлашаётгани онада ҳаяжон ва енгил хавотир уйғотади.
«Ҳаммаси қандай кечаркин? Нималарни ҳис этар эканман? Ҳаммаси жойида бўлармикин? Нима бўлса ҳам, ҳаммаси бир зумда ва оғриқсиз ўтса-да ишқилиб. Ҳеч нарсани ҳис қилишни истамаяпман», — бу охирги ҳафталарни ўтказаётган бўлғуси онанинг хаёлидан ўтадиган табиий ўй-фикрлардир.

Ваҳимага тушиш ва руҳан эзилиб юриш керак эмас. Ўзингизни муҳим бир ишни бажаришга қатъий чоғланг. Бу шунчаки оддий иш эмас — бу ҳаётингиздаги энг муҳим ва шарафли ишдир. Энг қувончли фикрни онгингизга сингдириб олинг: яқин орада сиз узоқ кутилган болажонингиз билан учрашасиз. Ҳеч нарсадан қўрқманг — Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши ўтади!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш