Мақолалар
23.02.2026
1 дақ
0

Токсоплазма – хавфли йўловчи

Мушук ичаги Toxoplasma gondiiнинг яшаш маконидир. Ушбу ўта кичик организм бирҳужайрали ҳисобланади, бироқ ҳайвонлар оламига мансуб. Бактерияга нисбатан генетик материали унда анча мураккаброқ жойлаштирилган. Бундан ташқари, токсоплазма анча “мазмунга бой” ва қизиқарли ҳаёт кечиради.

Токсоплазма мушукларнинг ичагида кўпаяди. Мушук токсоплазманинг хўжайини ҳисобланади, қолган барча ҳайвонлар эса унга томон ҳаракатланишда такси ролини ўйнайдиган оралиқ эга ҳисобланади.

Мушук токсоплазмозни ҳаётида бир маротаба юқтириши мумкин. Ва шу даврда у биз учун айниқса хавфли ҳисобланади. Катта мушук, одатда, токсоплазмозни бошдан кечириб бўлган бўлади ҳамда у учун касалликни қайта бошдан кечириш хавфи йўқ.

Юққандан кейин токсоплазма мушук организмида ахлат билан ажралади ва икки кундан сўнг яна янги хўжайин организмига жойлашишга тайёр бўлади.

Агар сўнгги хўжайинни учратиш имконияти бўлмаса-ю, мушук ахлатини сутемизувчи ҳисобланмиш унинг хўжайини тозаласа, токсоплазма бундай вариантга ҳам рози бўлади. Токсоплазмалар янги хўжайинни кутиб мушук ахлатида ўз фаоллигини беш йилгача сақлаши мумкин. Бу, албатта, мушукнинг эгаси ёки бир тасодифий мушук бўлиши шарт эмас, боғ, эгат оралаб изг‘иб юрган бошқа ҳайвонлар ҳам тўғри келаверади. Токсоплазмани орттириб олишнинг асосий “имконияти” – хом маҳсулотларни истеъмол қилиш.

Токсоплазма юқтириб олишнинг уч усули мавжуд:

  1. Ювилмаган мева ва сабзавотларни, шунингдек етарли даражада термик ишлов берилмаган гўштни истеъмол қилиш.

  2. Гўшт комбинати ходимларининг қони, қон қуйиш ёки органларни кўчириб ўтказиш орқали юқтириш. Айниқса, бу юқори вирулент штаммларга (одам учун энг хавфли бўлган қўзғатувчи турлари) тааллуқлидир.

  3. Ҳомиладорлик даврида токсоплазманинг йўлдош орқали кириши ҳисобига ҳомиланинг бирламчи инфекцияланиши.

Токсоплазмоз билан зарарланиш эҳтимоли худди кексайиш каби юқори. Аҳолининг тахминан учдан бири токсоплазма ташувчиси ҳисобланади. Toxoplasma gondii паразит ҳисобланади, сабаби у кичик ер бўлагида яшамайди ҳамда ўсимликлар ва сувга зарар келтирмайди, балки яшаш учун бошқа тирик мавжудотлардан фойдаланади. Биз, инсонлар, кўрсатилган хизматлар эвазига ҳеч нарса беришни истамайдиганларни, бундан ташқари зиён келтириш қобилиятига эга бўлганларни паразит деб атаймиз (масалан, атроф-муҳит ва экология ресурсларидан фойдаланиш жараёнида унга талафот етказувчи замонавий инсон).

Токсоплазма ҳомиладор аёл организмига тушса, айниқса хавфли ҳисобланади.

Катта, соғлом инсонларга токсоплазма кучли зарар етказишга қодир эмас. Кимдир грипп ёки ЎРВИ аломатларини сезади, кимдирда ҳеч қандай белгилар кузатилмайди. Ўткир фаза тугаганидан кейин токсоплазмалар тўқималаримизга жойлашиб олиб “уйқу”га кетадилар. Энди улар биз билан бир умрга қолишади, лекин одатда улар тинч хонадон ижарачилари каби яшайдилар. Бу ҳолат токи уларни қайта юқтириб олмагунча давом этади.

Токсоплазмоз билан ҳомиладор аёл касалланса, вазият жиддийлашади. Қўзғатувчи қон оқими бўйлаб ҳомилага етиб бориши мумкин. Иммун тизими у билан ҳали таниш эмас ва шу боис тезкор таъсир чораларини кўра олмайди. Бу камдан-кам содир бўлади, аммо содир бўлса, ҳомиладорлик асоратлар билан кечиши ва ҳатто ҳомила тушиб қолиши билан тугаши мумкин. Агар инфекция унинг эрта босқичларида аниқланса, эҳтимол, дори-дармонлар ёрдам беради. Одатда, токсоплазмозга антитана учун текширув (TORCH-инфекцияларга таҳлил) ҳомиладорликнинг 1–10 ҳафталарида топширилади. Агар акушер-гинеколог: “Сизда мушук борми?”, деган савол берса — буни маъносиз суҳбат деб қабул қилманг. Шифокорингиз ҳақиқатан жуда муҳим маълумотни аниқлаштирмоқда.

Токсоплазманинг мавжудлиги — ҳар куни мушуклар ҳожатхонаси гигиенаси билан шуғулланишга қўшимча сабабдир.

Ҳомиладор аёлларга мушукларининг туалет буюмларини тозалаш қатъиян ман этилади!

Хом гўштни кесиб ажратиш ҳам ҳомиладорлик даврида тавсия этилмайди, сабзавот ва меваларни эса яхшилаб ювиш керак. Токсоплазмани ташиб юрувчи бошқа одамлар инсон учун зарарли ҳисобланмайди. Фақат янги инфекцияланган мушук ичагидаги намуналар хавф туғдиради. Токсоплазмалар атрофимиздаги буюмларда ва ҳатто ҳайвон эгасининг қўлларида ҳам бўлиши мумкин.

Токсоплазма билан касалланишнинг олдини оламан десангиз, олтин қоидага риоя қилинг — қўлларингизни тез-тез совун билан ювинг.

Шуниси қувонарлики, биз касаллик юқтиришнинг айрим хатарларини назорат остида ушлашимиз мумкин. Баъзан бунинг учун жуда кам куч талаб қилинади: мушук ахлатини ўз вақтида тозалаш, яхшилаб қовурилган гўшт ҳамда тозалаб ювилган сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар ёъқ. Биринчи бўлиб фикр билдиринг!

Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг.

Кириш
Дўстларга улашиш

Ўхшаш мақолалар

23.02.2026

Туғруқхонадан чиққанингиздан сўнг…

Аксар ёш оналарга таниш ҳолат – сизни гўдакингиз билан туғруқхонадан уйга олиб келишди, мана у…
Батафсил
0
23.02.2026

Прогестерон нима?

Премиум мақолаУшбу мақолани ўқиш учун тизимга киринг.Кириш
Батафсил
0
17.02.2026

Овуляция: қандай ҳисобланади, тақвим, тест, аломатлари

Овуляция ва унинг тақвими нима эканлигини ҳамма аёллар ҳам билавермайди. Ҳаммасидан кўпроқ бу тушунчага жинсий…
Батафсил
0